Абдулазизхон

мадрасаси

Бухородаги Улуғбек мадрасаси қаршисида бунёд этилган охирги энг йирик мадраса – Абдулазизхон мадрасасидир. Анъанавий услубда қурилган Абдулазизхон мадрасасида хонақоҳ, гумбаз, ҳужра ва йўлакларнинг жойлашуви Улуғбек мадрасаси каби оддий ва қулай. Бинони ганч ва мозаика билан безашда «ироқий», «муқарнас», Шарқ ва ҳинд услубларининг уйғунлашиб кетганлиги мадрасага алоҳида кўрк бағишлаб туради. Абдулазизхон Жўйбори шайхлардан Тожиддин хўжанинг муриди бўлган ва шу мадраса вақф мулкларининг бир қисмини шайх ўз ҳисобидан берган. Абдулазизхон тахтда ўтирган даврларда Мовароуннаҳрда тинчлик ва осойишталик сақланиб, кўп бино ва кўприклар бунёд этилган.


Манзил: