Вобкент

минораси

Вобкентдаги минора Ўзбекистон меъморчилигининг энг латиф обидаларидан биридир. Минора танасини ўраган қуйи қисмидаги куфий ёзувларда унинг қурила бошлаган санаси (1197-98) битилган. У ерда Бухоро садри Бурҳониддин Абдулазиз II нинг ҳам номи келтирилган. У қурилишнинг буюртмачиси бўлгандир, юқори ярусда эса «девоний» хатида «Минора 595 ҳижрий йилда (яъни 1198-99 йилда) қуриб битказилди» деб ёзилган. Тарихий манбалардаги маълумотларга кўра, мазкур миноранинг этагида, шу даврнинг ўзидамасжид ва мадрасаи Садрия (Бухоро Садрлари оиласи томонидан қурилган мадраса)Мовароуннаҳрдаги энг йирик билим маскани бўлиб, унда катта кутубхона ҳам мавжуд бўлган.Ушбу бино XIX асрга келиб бутунлай бузилиб кетган. Миноранинг юқориги қисмида битилганҳадисларда «Кимки масжид қурса, ўзига жаннатдан макон қурган бўлади» деган ибораларкелтирилган. Ҳозир бу миноранинг баландлиги 38,7 метрдир.


Манзил: