Мақбарайи беҳиштиён

зиёратгоҳи

Бухоро тарихидан маълумки, Беҳиштиён мозори шаҳарнинг табаррук қадамжолари сирасига кирган. Кўплаб авлиёлар, улуғ зот ва олимлар дафн этилган бу мозор ўтган асрнинг 30-40-йилларида ва унга туташ қадимий қалъа девори бузиб ташланган. Рухи топталган алломаларнинг хотирасига эҳтиром рамзи бўлган Беҳиштиён мақбарасини тиклаш лойихаси ишлаб чиқилди. Дастлаб унинг техник-иқтисодий асослари тайёрлангач, ишга киришилди. Хуллас, Абдулхолиқ Ғиждувоний шоҳкўчаси буйида меъморчиликнинг қадимий анъаналари замонавий унсурлар билан уйгунлашган Беҳиштиён мақбараси барпо этилди. Бухоро ёгоч уймакорлиги анъаналари асосида безатилган нақшинкор дарвоза орқали зиёратчи гумбазли мақбарага киради. Пештоклари ганч ўймакорлиги намуналари билан чирой очган қадамжо марказидаги дахмага мармар билан жило берилган. Бурчакли ғишт билан ростланган устунлар мақбарани кўкка буй чўзаётган сеҳрли иншоот тарзида намоён этади. Чўпкори ва ғишткор усулида бунёд қилинган, ҳажм жиҳатдан унча катта бўлмаган бу обида Бухоро меъморчилигининг гўзал намуналари қаторида туради. Мақбара қурилиши 2005 йилда бошланиб, 2006 йилда ниҳоясига етди.


Манзил: