Нодир девонбеги

масжиди

1619 йили битказилган Нодир девонбеги масжиди ва мадрасаси Лабиҳовузнинг ғарбий томонига карвонсарой сифатида қурилган, бироқ тантанали очилиш пайтида Бухоро ҳукмдори Имомқулихон тўсатдан бу бино мадрасадир, деб эълон қилгандан сўнг, унинг вазири Нодир девонбеги ташаббуси билан бунёд этилган. Натижада карвонсарой қайтадан жиҳозланиб, қўшимча пештоқ, бурчак миноралари ва ҳужраларнинг иккинчи қаватини қуришга мажбур бўлганлар. Улкан гумбазлар, кўплаб ҳужралар ва чуқур тахмонлардан иборат, ажойиб чизмалар билан безатилган, қанотига афсонавий семурғ қуш ва кийик тасвирлари ишланган бу бино ҳозирги кунгача яхши сақланган. Нодир девонбеги ниҳоятда илму фанга эътибор берган зотлардан бўлиб, Бухоро ва Самарқандда мадрасалар, хонақолар ва масжидлар барпо этган. Ривоятда айтилишича, хотинлар бир пой балдоғининг (зирак) пулидан мазкур масжид ва мадрасани қурган эканлар. Иккинчи пой балдоғининг пулидан эса, Самарқанддаги Нодир девонбеги мадрасасини бунёд этишган экан. Масжид 1914–1916 йиллари Бухоро амири Сайид амир Олимхон томонидан қайта таъмирланган.


Манзил: