Пири Дастгир

зиёратгоҳи

Пири-Дастгир қудисса сирруҳунинг исмлари Шайх Муҳиддин Абдулқодир Жилоний (Ғавсул Аъзам) бўлиб, Эроннинг Жилон (Гилон) вилоятида 1079 йилда таваллуд топганлар. Пири-Дастгир қуддиса сирруҳу 1166 йилда Боғдод (Ироқ)да вафот этганлар. Ҳазратнинг муборак қабрлари хам Боғдодда қўним топгандир. Бухоро вилоятидаги ушбу зиёратгоҳ, муқаддас қадамжо бўлиб, Хазратнинг рамзий қабрлари хисобланади. Бугунги кунга келиб мазкур зиёратгохда Мақбара, минора, ховуз, қудуқ бизгача сақланиб қолинган. У зот Қодирия тариқатининг асосчиларидан бўлиб соҳиби каромат, авлиёлардан бўлганлар. Мустақиллигимизнинг шарофати билан кўплаб зиёратгоҳлар, муқаддас замин қадамжолари обод бўлмокда, шу жумладан хазрат “Пири-Дастгир” зиёратгоҳи (масжиди) ҳам шулар жумласидандир. Саҳоватпеша ҳомийлар ташаббуси билан зиёратгоҳда намозхонлар учун масжид, тахоратхона, хужралар ва дарвозахона қайта таъмирланди. Бугунги кунда “Пири-Дастгир” жоме масжидида ҳайит намозлари, жума намозлари жамоат билан адо этилмоқда.!


Манзил: