Хожа Маҳмуд Анжир-Фағнавий

зиёратгоҳи

Хозирги Вобкент тумани худудида XII асрда яшаб ўтган улуғ пир Махмуд Анжир Фағнавий хотирасини эъзозлаш мақсадида у туғилиб ўсган қишлоқда мақбара қуриш учун техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилди. Меъморлар ижодий жамоаси томонидан яратилган лойиха асосида Махмуд Анжир Фағнавий дафн этилган жой аниқланиб, қабр устига икки ошиёнли гумбазли мақбара тикланди. Зиёратгоҳда янги жомеъ масжиди, дарвозахона, туташ худудда бог ташкил этилди. Обидани қайта тиклаш 2003 йилда бошланди ва 2004 йилда ниҳоясига етказилди.