Нурато Чашма

тарихий меъморий мажмуаси

Нур – атамаси шаҳарнинг шахристон қисмидаги мўъжизавий Чашма номи. Нурда Ислом динининг тарғиботчиси IХ – Х асрларда яшаган Аҳмад ибн Муҳаммад Абул Ҳасан Шайх Нурий номлари билан машҳур жойлар мавжуд. Абул Ҳасан Шайх Нурий туғилган вақтлари номаълум. Вафотлари милодий 907 йилга тўғри келади. Нур соҳилида мақбаралари жойлашган. Чил Устун жоме масжиди 870 – 880 йилларда Абул Ҳасан Шайх Нурий томонидан барпо этилган. “Тарихи Бухоро” асарида Абу Бакр Наршахий Нурда қабр ва жоме масжид борлиги ҳақида далолат қилади. Чил Устун жоме пойдевори ўзгартирилмасдан XVI асрда Абдуллохон томонидан иккинчи марта, 1905 – 1907 йилларда учинчи марта Турсунхўжа Эшон томонидан қайта таъмирланган. Ҳозирда жоме масжид халқимиз томонидан фойдаланилмоқда. Кўк Гумбаз ёки Панжвақта номи билан машҳур масжид эса 1582 йилда Абдуллохон Шайбоний томонидан (Бухоро хони) ёрдамида қурилган. Нур Чашмаси манбаси номаълум. Унда кимёвий маъданларга бой, доимо ўзгармас ҳароратга +19,5 С0 эга бўлган, ширин булоқ суви мавжуд. Нур Чашмаси суғориш тармоғи ҳисобланиб, Нур шаҳри аҳолисига баробар фойдаланиш учун ҳовлиларга ўтказилган. Олимларнинг фикрига кўра маъданий қатлам 35 минг йил ҳисобланади. Нур қалъаси эрамиздан аввал 329 – 327 йилларда Искандар Зулқарнайин томонидан қурилган. Нур қалъаси ҳимоя деворлари 21 км.дан иборат бўлиб, икки дарвозага эга бўлган баландлиги 5 м., эни 3,5 м (Акакдемик Ғуломов экспедицияси). Ёзма манбалар: Геродот э.ав. 430 – 440 йиллар, А. Навоий “Насойимул муҳаббат”, Фаридуддин Аттор “Тазкират-ул Авлиё”, А. Жомий “Нафосатун унс”.


Манзил: