Шайх Худойдоди Вали

мақбараси

Худойдод 15 асрнинг охири ва 16 асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган тасаввуф шоиридир. Маълумки, 16 асрнинг бошида Моварауннаҳрда Темурийлар авлодининг ҳукмронлиги тугади. 15 асрнинг охирида Шайбонийхон бошчилигида қипчоқ қабилалари вакилларининг бостириб кириши Моварауннаҳрниннг бундан буёнги бутун тарихига путур етказган чуқур ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий турғунлик қарор топришига ёрдам берди. Худойдоди ҳазратлари мана шундай нотинч ва беқарор вазиятда яшаб ижод қилди. Унинг адабий фаолияти жабрланиб, ҳаётдан безиб, умидсизланган синф ҳаётини акс эттирган. Худодод фойда қилган беклар, оқсуяклар, аскар бошлиқлари ҳамда уларнинг думлари бўлиб яшаган мулла, эшонлар қаторида бўлмади, аксинча мазлум синфнинг орасида бўлди. Меҳнаткашларнинг қайғулари билан йиғлашга мажбур бўлди ва йиғлади. Вали бобо сифатида шуҳрат қозонган зотнинг асл номлари Худойберди бўлиб, бу ҳазратнинг оталарини Ҳазрати Ортиқ шайх дер эдилар. Муҳаммад Шариф Ҳусайний ал-Алавий ал-Бухорийнинг “Ҳужжат ул-зокирин” тазкирасида қайд қилинишича, ҳазрати азизон Ортиқ шайх асли Хоразмда шуҳрат қозонган ва эътиборга сазовор хонадондан бўлиб, укалари азизон Зикриё шайх, оила аъзолари, қавм-қариндош ва содиқ муридлари билан аввал Бухорога, ундан сўнг эса Карманага келиб, Карманадан икки фарсах (икки тош) масофада бўлган тоғ яқинидаги қишлоққа турғун бўли қолганлар. Ана шу манзилда ҳижрий 866, милодий 1461-62 йили бир ўғил кўрадилар ва унга Худойберди деб ном қўядилар. Аммо ота-онанинг ҳам, Худойбердининг ота-она меҳридан, тарбиясидан баҳраманд бўлиши ҳам узоққа чўзилмади. Бу ҳақда “Маноқиби шайх Худододи Вали” китобида келтирилган. Ана шундай қийинчиликлар ҳазрат Худододни ўқиш ва илм ўрганишга бўлган ғайратини сўндира олган эмасди. Шунинг учун Ғиждувондан Бухорога бориб Мулло Муҳаммад мадрасасида яшайди ва таълимни давом эттиради. Шу орада ул ҳазрат 23 ёшга етдилар. Ҳудди шу ёшда, 1484 йили ул ҳазрат ўз даврининг машҳур мутасаввифларидан бўлмиш, яссавий ёки жаҳрия султония тариқатининг кўзга кўринган вакили шайх Жамолиддиннинг ҳузурига боради. Бухоронинг Қалати мавзеида истиқомат қилувчи Шайх Жамолиддин ул ҳазрат билан учрашганда отинг нима деб сўрайди. Шунда у: отим Хйдойберди! Шайх Жамолиддин эса ўз навбатида бул фазилатларни кўриб: “сени бизга Худойдод, яъни Худо берди. Бундан сўнг отингиз Худойдод бўлғай”, дейди. Шу муносабат билан бу ҳазрат Худодод номи билан машҳур бўлдилар. Ҳазрати Азизон Худодод 73 ёшларида фоний дунёдан – боқий дунёга риҳлат қилдилар. Ул ҳазрат ҳижрий 636 йили, яъни мелодий 1532 йили вафот этганлар ва Ғазирада дафн қилинган. Бу жой ихлосмандларнинг зиёратгоҳига айланиб қолган. Унинг атрофида масжидлар қурилди ва бундай қурилиш ишлари 19 асрда ҳам давом этди.     Ҳикматлар Шайх Худойдоди Вали ижодининг асосини ташкил этади. Бунда Шайхнинг руҳиятли пирлари – Хожа Аҳмад Яссавий ва Сулаймон Бақрғонийларнинг таъсири катта бўлган. Шайх ўз ижодида халқни сабру қаноатга, меҳр – муҳаббатга, дўстлик ва осойишталикка чақирган бўлса, ҳуукмдорларни адолат, шафқатга, тинчликка даъват этди. Ул зоти боборакот ўзларининг тарихий – маърифий фаолиятларини ижодий манфаат учун унумли фойдаланди.