Анбар биби

мақбараси

Анбар биби(Анбар она) мақбараси Зангиота умумий мажмуаси таркибига кирган тарихий архитектура ёдгорлигидир. Анбар биби аввалги эри Сулаймон Ҳаким ота Боқирғоний вафотидан кейин Зангиотага турмушга чиққан. Сулаймон Боқирғоний асли Хоразмдан бўлиб, тариқат илмининг намояндаси, Хожа Аҳмад Яссавийнинг муриди, Зангиотанинг устозидир. Мақбарани Амир Темур Зангиота мақбараси каби маҳобатли қилиб бунёд этишни буюрган. Мақбарадаги қабрнинг бирига Анбар биби ва иккинчисига Сулаймон Ҳаким ота Боқирғонийнинг онаси дафн этилган. Анбар биби мақбарасининг асл қиёфаси ҳозир деярли сақланган, унинг қадимги гумбази қайта тикланиб, умумий кўриниши қайта таъмирланган. Занги отанинг аҳли аёли Анбар бибининг асли исми шажарада ёзилишича, Райҳона ва қизи Қорасоч, унинг асл исми Ойжон бўлиб, вафотларидан сўнг икковлари ёнма-ён дафн қилинган.