Хўжа Аламбардор

мақбараси

X асрда Тошкентда ислом динини тарқатишга хизмат қилган Хожа Абдулазиз Аламбардор номи билан боғлиқ. Мақбара XIX асрга оид шаҳар деворининг Камолон дарвозаси ўрнида сақланиб қолган Камолон қабристонида жойлашган. Хожа Аламбардор ҳаётининг сўнгги йилларини Сайрамда ўтказган ва ўша ерда вафот этган. Бинобарин, мақбарада унинг ҳоки йўқ, лекин у ерда бешта қабр бор. Мақбара биноси бир неча бор қайта қурилган. Ичида, ривоятларга кўра, Аламбардор томонидан келтирилган, “Аллоҳ” ва “Муҳаммад” сўзлари битилган туғ ҳали ҳам сақалади.


Манзил: Шайхонтохур тумани, Камолон қабристони