Қўйлиқ ота

Ҳофиз шайх Қўйлиқий бўлиб, самарқандлик ҳазрати Нўғай ота авлодларидан, яъни азиз шайхлар сулоласидандир. У киши амир Имомқули Баҳодирхон даврида Самарқандда аълам (имомларнинг имоми) бўлган олим шайхнинг она томонидан Тошкентдаги бобоси едилар. Оналари қадимги Бонукент (Нўғойқишлоқ ҳозирги Ўзгариш) қишлоғига келин бўлиб тушганлар, ислом дини илмидан анча хабардор бўлганлар. Оталари, оналари ва Нўғойқўрғондаги боболаридан тасаввуф султони Ҳожа Aҳмад Яссавий тариқатига оид «Жаҳрияйи Яссавий»ни ўрганган Ҳофиз Шайх Қўйлиқдаги масжидда имомлик қилиш билан бирга ўзи Қурдирган хонақоҳда зикр тушиш, иймон ва еътиқодга оид мавзуларда суҳбатлар ўтказиш кабилар билан машғул бўлганлар. Aйниқса, ўша даврдаги Қуръон суралари ва оятларини баъзи юзаки шарҳловчиларга нисбатан чориёрлар улуғлигини исботловчи далиллар билан ул зот Қўйлиқий тахаллуси билан рисолалар ёзганлар. Қўйлиқ ота вафот етганларидан кейин таҳминан ҳижрий 893 (милолий 1475) йили ҳозирги Қўйлиқ бозори ёнидаги даҳмага дафн етилганлар. Ҳозирги янги мақбара 1994 йилда махсус лойиҳа асосида қурилди.