Муҳаммад Аминхон

мадрасаси

Хоразм меъморлигининг ёрқин намуналаридан ҳисобланган Муҳаммад Аминхон мадрасаси 1851–1855 йиллари қурилган. Мадрасани Хива хони Муҳаммад Аминхон бунёд эттирди. Унинг ёнида бутун дунёга машҳур бўлган Калта минор тарихий обидаси қад кўтариб турибди. Бинонинг баланд пештоқи ўзига хос майда равоқларга бўлинган, бурчаклардаги мезанали буржлар унга салобат ва гўзаллик бағишлайди. Мадраса икки қаватли, биринчи қаватидаги ҳужралар даҳлизли, иккинчи қаватидаги эса айвонли. Бу услуб Хива мадрасалари меъморлигида ана шу мадраса қурилишида илк бор қўлланилган. Айвонларнинг қурилиши содда ва ҳовлининг умумий кўринишига мос, пештоқлари сиркор парчинлар билан нақшланган, ҳужралар тепаси эса гумбаз билан беркитилган. Мадрасада 125 ҳужра бўлган.!


Манзил: